Ангорда ўзаро тортишув жиноят ишининг очилиши билан якун топди
Муштлашув оқибатида фуқаро шеригига оғир тан жароҳат етказган.

Сурхондарё вилояти Ангор туманида 2021 йил 3 ноябрь куни куни 20:00 ларда икки эркак ўртасида муштлашув содир бўлди. Шу туманда яшовчи Э.Чори тўйхона олдида, Д.Карим билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жаҳлига эрк берган Э.Чори, Д.Каримни қўли билан бошига бир маротаба уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳат етказган.
Э.Чори ИИО томонидан қўлга олинган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми "э" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ вояга етмаган шахс уч тенгдошини пичоқлагани ҳамда метрода бегона қизни ҳимоя қилган йигит аёвсиз калтаклангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







