Жамият

Ўзбекистонда "Аждодлар изидан" ҳарбий-тарихий жамияти ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда "Аждодлар изидан" ҳарбий-тарихий жамияти ташкил этилади

 

Унга кўра, "Аждодлар изидан" ҳарбий-тарихий жамияти — муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти, "Аждодлар изидан" илмий-оммабоп журнали таъсис этилади.

 

Қайд этилишича, мазкур вазифалар Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилоти муассислигида амалга оширилади.

 

Шунингдек, "Аждодлар изидан" жамиятининг асосий йўналишлари ҳам белгилаб берилди. Унга биноан, қадим ўтмишда, ўрта асрларда, яқин тарихда Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек, унинг чегаралари ташқарисида бўлиб ўтган ҳарбий-тарихий аҳамиятга эга тарихий ҳужжатлар ва воқеалар тавсиф-баёнини тўплаш, миллат озодлиги ва мустақиллиги учун босқинчиларга қарши курашиб, қаҳрамонлик кўрсатган ҳарбий саркардалар, раҳбарлар, қабила ва халқ етакчилари, йўлбошчиларининг фаолиятини ўрганиш кабилар белгиланган вазифаларнинг бош асоси ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, юртимиздаги музей, кутубхона ва архивларда, шу жумладан, хорижий давлатлардаги шу каби муассасаларда илмий-тадқиқот ва қидирув ишларини олиб боориш, таниқли олимлар, тарихчилар, археологлар, мутахассисларни жалб қилган ҳолда йиғилган маълумотларни тизимлаштириш, Ўзбекистон тарихида юз берган ҳарбий-тарихий воқеалар харитасини тузиш ва бошқа чора-тадбирларни ташкил этиш ҳам "Аждодлар изидан" жамиятининг муҳим мақсадлари сирасига киради.

 

Жамиятни бошқариш мудофаа вазири раислик қиладиган Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. Жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Кузатув кенгашининг йиғилишлари ҳар йили камида икки маротаба ўтказилади.

 

Шу билан бирга, Жамият фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида "Аждодлар изидан" ҳарбий-тарихий жамиятини ривожлантириш жамғармаси тузилади. У ҳар йили 1 февралга қадар муассисларнинг ҳар бири томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 500 баробари эквиваленти миқдорида ажратиладиган маблағлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилган ҳомийлик хайриялари орқали молиялаштирилади. Маблағ билан таъминлашда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳам ҳисобга олинади.

 

Аввалроқ “Меҳрибонлик” уйлари Миллий гвардияга бириктирилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзбекистонда "Аждодлар изидан" ҳарбий-тарихий жамияти ташкил этилади | Zamon.uz