Пойтахтнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча узиб қўйилди
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, Янгиҳаёт тумани Янги умид маҳалласида жойлашган ўрта босим газ қувурини таъмирлаш ишлари "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФнинг "Янгиҳаёттумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган.
2021 йил 22 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Миробод тумани "Нукус" 1-тор кўчаси 1-2-6-7-9-10-11-13-14-15-уйлардаги 130 та хонадонда, Қўшкўприк кўчасида 28 та хонадонда, Фарғона йўли кўчасидаги 15 та ерли хонадонда ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Шарапова", "Темирйўлнон", "Шимолий вокзал" қозонхонаси, "Зеҳинур" ресторани, "Меҳригиё" МЧЖ, А.Қодирий кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларда, Ҳамал кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларда, Яшнобод туманидаги "Товарний двор" 13-А, "Энергомонтаж", "Лак cолор синтез", Болалар театри, Фарғона йўли кўчасидаги улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Cергели тумани, Жунариқ кўчасида жойлашган паст босим Д-76 мм газ қувурини таъмирлаш ишлари "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФнинг "Сергелитумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йил 22 ноябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача "Жунариқ" маҳалласидаги 93 та ерли хонадон ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
"Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФнинг 2021 йилда мукаммал таъмирлаш дастурига киритилган Миробод ва Яшнобод туманлари чегарасидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида кўприк қурилиши муносабати билан вақтинчалик кесиб қўйилган ҳалқаловчи ерости ўрта босимли Д-530 мм газ қувурини қайта улаш ишлари режалаштирилган.
Таъкидланишича, 22 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача Сергели 5-мавзедаги 35 та кўп қаватли уйдаги 2 240 та хонадон ҳамда 6 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг 2 та туманида ҳамда учта тумани вақтинча газ таъминотидан узиб қўйилиши ҳақида хабар берилганди.







