0

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати янгиланди

Унда шифокор қўлланмаси бўлмаса ҳам препаратлар рўйхати кенгайтирилиши режалаштирилган.

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати янгиланди

 

Маълумки, айрим дори воситалари шифокор тавсиясисиз истеъмол қилинса, инсон ҳаёти ва саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Аммо яна шундай дори воситалари ҳам борки, уларни дорихоналардан ҳеч қандай чекловларсиз, яъни рецептсизсотиб олса бўлади.

 

Жорий йилнинг июль ойидан   Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи асосида рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати кескин камайтирилди.

 

Унга кўра, монопрепаратлар позицияси 105 тага, мажмуавий препаратлар рўйхати эса 118 тага қисқарди.

 

Натижада, аҳоли қатлами рецептциз ҳам берилиши мумкин бўлган дориларни харид қилиш учун йўл босиб, вақт йўқотиб, навбат кутиб шифокор қабулига киришга мажбур бўлмоқда. Агар қўшимча текширувлар талаб этилса, яна навбат асосида тиббий хулосани билан врач ҳузурига такрор кириб рецепт ёздириш ҳолатлари кўп учрамоқда.

 

Беморларни бундай тарзда оввора қилиш ҳамда бюрократик тўсиқлар аҳолининг тиббиёт тизимига нисбатан ишончи камайишига ҳамда фармацевтика компанияларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти.

 

Чунки қонунга кўра, рецепт асосида бериладиган препаратларни тарғибот қилиш тақиқланган. Бу эса аҳолининг зарур дори воситалари ҳақидаги маълумотларини олиш ҳуқуқини чекламоқда.

 

Маълумот учун: темпалгин, мукомилт, дексафлю, табекс каби қатор препаратларни хориж  дорихоналаридан ҳеч қандай чекловларсиз харид қилиш мумкин. Бизда рецепт сўралади.

 

Вазирли  шу муаммоларга ечим топиш учун халқаро амалиёт ҳамда хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини бекор қилди ва уни янгилаш бўйича буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

Лойиҳа  regulation.gov.uz   порталида муҳокамага қўйилади.Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олингач, қонунга мувофиқ кучга киради.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим тиббий буюмлар ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилинмаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"