Жамият

Россиядан Ўзбекистонга биринчи “Aгроэкспресс” поезди етиб келди

"Агроeкспресс" бу — Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ўзаро савдони ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш ва мамлакатлар ўртасидаги юк айланмасини кўпайтириш учун хизмат қилувчи лойиҳа.

Россиядан Ўзбекистонга биринчи “Aгроэкспресс” поезди етиб келди

 

Кеча, 24 ноябрь куни “Тошкент-Марказий” вокзалида Россиядан Ўзбекистонга етиб келган поезднинг кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

 

Маълумот учун, “Агроекспресс” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш доирасида, логистика коридорларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия темир йўллари ишини бирлаштирган. Келган юк музлаткичли контейнерларда ТсНА (Россия Федерациясининг Жануби-Шарқий темир йўл) юк стансиясидан Қозоғистон орқали транзит йўл билан Сергели стансиясига (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ) олиб келинган.

 

Поезд Тошкентга музлатилган парранда гўшти партиясини етказиб берди. Тажриба сифатида контейнерлар партияси чегара ва божхона тартиб-қоидаларидан ўтишни, маршрут бўйлаб товарлар хавфсизлиги сифатини синовдан ўтказиш имконини берди ҳамда кейинги қатновларгача юкларни етказиб бериш жараёнини соддалаштириш ва такомиллаштириш имкониятларини кўрсатди.

 

Таъкидлаш жоизки, мамлакатлар ўртасида “Aгроэкспресс”нинг барча технологик ва назорат масалалари ишлаб чиқилгандан сўнг улар мунтазам ва тўлақонли бўлади.

 

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Афғонистон икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши ҳамда эндиликда фуқаролар поездлар ҳаракатланишини онлайн кузатиш мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Мафтуна Режаббоева

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"