Жамият

Бухорода эркак қўшни аёлни ўроқ билан ўлдириб қўйди

Ғиждувон туманида яшовчи 70 ёшли эркак 55 ёшли қўшни аёлни ўткир тиғли ўроқ билан кўксига уриб ўлдирди.

Бухорода эркак қўшни аёлни ўроқ билан ўлдириб қўйди

Бу ҳақда "Дарё" маълум қилди.

 

Воқеа 2021 йилнинг 24 ноябрь куни «Гаждумак» маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилган вақт содир бўлган. Фуқаро M.A. соат тахминан 08:30 ларда уй атрофидаги дарахтларни буталашга чиққан. Шу вақтда қўшни аёл Ж.М. қўшнисига буталаётган дарахт ўзига тегишли эканини билдирган ва дарахт таналарини ноўрин кесаётганига эътироз билдирган. натижада икки қўшни ўртасида ўзаро катта жанжал бошланган. M.A. эса жаҳл устида қўлидаги иш қуроли – ўткир тиғли ўроқ билан Ж.M.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба қасддан қаттиқ жароҳат етказган. Оқибатда аёл олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган.

 

Суриштирув давомида икки қўшни ўртасида ўзаро келишмовчилик аввалдан бўлиб келгани маълум бўлди. Ҳар икки оила ҳам 2014 йилдан буён маҳалла фуқаролар йиғинидаги нотинч оилалар рўйхатида туради. Маҳалла-кўй, ички ишлар ходимлари томонидан доимий яраштиришга уриниб келинган. Аммо натижа бермаган.

 

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, ўткир тиғли жисмдан марҳума Ж.M.нинг чап елка юқори орқа юзасидан чап кўкрак қафасигача, шунингдек, чап ўпка ва юрак чап бўлмасига жароҳатланган. Ички ва ташқи қон кетиши оқибатида вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан судга оид тиббий, криминалистика ҳамда биология экспертизалар тайинланган. Ғиждувон туман прокуратураси томонидан фуқаро M.A.ga нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

 

Аввалроқ, Қашқадарёда эркак ўз ўғлини ўлдириб қўйгани ҳамда Балиқчи туманида эркак 18 ёшли йигитни ўлдириб, каналга ташлаб кетгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Бухорода эркак қўшни аёлни ўроқ билан ўлдириб қўйди | Zamon.uz