Жамият

ЙПХ ходимларининг устига машина ҳайдаган "крутой" икки кунда қўлга олинди

Унга нисбатан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

ЙПХ ходимларининг устига машина ҳайдаган "крутой" икки кунда қўлга олинди

 

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат 16:10 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ЙПХ ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилган. Бироқ ҳайдовчи қонуний талабни бажармасдан автомобилнинг ойнаси ҳамда эшикларини қулфлаб ЙПХ ходимларининг устига қарата транспортни бошқарган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу қоидабузар ҳайдовчи ушланди. 1998 йил туғилган Ҳ.А. атрофдагиларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетишга урингани учун ҳолат тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Ҳайдовчи Ҳ.А.га нисбатан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Аввалроқ, Тошкентда "Lacetti" ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмасдан қочиб кетгани ҳамда Сурхондарёда маст ҳайдовчи икки нафар ЙПХ инспекторини судраб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

ЙПХ ходимларининг устига машина ҳайдаган "крутой" икки кунда қўлга олинди | Zamon.uz