Жамият

Наманганда 9-синф ўқувчиси ўғирликка қўл урди

У телефон таъмирлаш устахонаси эшигини бузиб кирган.

Наманганда 9-синф ўқувчиси ўғирликка қўл урди

 

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 24 ноябр куни Чуст шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 ноябр кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст шаҳрида жойлашган телефон аппаратларини таъмирлаш устахонасига эшикни бузиб кириб, у ердан нархи 850 минг сўмлик “Samsung A5” русумли уяли телефонни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
 

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Чуст туманида яшовчи, 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 11-синф ўқувчилари жиноят содир этган ҳамда Поп туманида мактаб ўқувчиси хонадонга ўғирликка тушгани ҳақида хабар берилганди.



Жавоҳирбек Турсунов

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"