Жамият

"Golden Cash" таъсисчилари устидан жиноий иш қўзғатилди

Ҳар бирига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

"Golden Cash" таъсисчилари устидан  жиноий иш қўзғатилди

 

29 ёшли Украина фуқароси M.M. Тошкент шаҳрида “Голден Саш сторе” МЧЖ номи билан хорижий корхона ташкил этган. Бир гуруҳ ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктириб, фуқароларни тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда интернет тармоғи орқали ёлғон маълумотлар бериб авраган. Корхонадан тилла ва кумуш буюмларини сотиб олиш йўли билан йиллик 260 % гача даромад бериб боришни айтиб, уларни алдаган. Фуқароларнинг ишончига кириб, пул маблағларини қабул қилган. Бунда мижозлар олдидаги мажбуриятларини янги мижозлар ҳисобидан қоплашган. Яъни, гўёки даромад сифатида пластик карталарига маълум миқдорда пул маблағларини ўтказиб туришган. Мана шундай қинғир ишлари билан республика бўйича кўплаб фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритишган. 

 

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Голден Саш Сторе” МЧЖ кўринишдаги хорижий корхона мансабдор ходимига нисбатан ЖКнинг 1881-моддаси 2-қисми "в", "г" бандлари (пул маблағларини ва (ёки) бошқамол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган зарарни аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Чет эл фуқаролари M.M., Б.К., С.T., A.С. ва X.Ш.ларга Жиноят кодексининг 1881-моддаси 2-қисми "в", "г" бандлари билан айблов эълон қилиниб, ҳар бирига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Аввалроқ тадбиркорнинг 1 миллиард сўмини қўлга киритган фирибгар ушлангани ҳамда тадбиркорга кўп қаватли уй қурилишини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушлангани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.