Туркияда бедарак йўқолган йигит оиласига қайтарилди
У Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги "Geri Gonderme" (орқага қайтариш) марказида сақланаётганлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон фуқароси Одилов Дилшодбек Ғайрат ўғли Истанбул шаҳрининг Байрампошша туманида иш жойидан чиққандан сўнг уйига келмагани ва ўша кундан бери у билан алоқа узилгани ҳақида хабар берилганди. Уни кўрган, билган ва у ҳақида эшитганлардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига хабар беришингизни сўралган эди.
Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Бош консулхонаси ва элчихонаси ходимлари томонидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари орқали олиб борилган ҳатти-ҳаракатлари натижасида йигит ниҳоят топилди. У Туркиянинг Газиантеп шаҳардаги "Geri Gonderme" (орқага қайтариш) марказида сақланаётганлиги аниқланди. Ўзбекистонга қайтарилди.
Аввалроқ, Россияда юз берган оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар 40 йилга депортация қилингани ҳамда Россия Ўзбекистоннинг 150 минг фуқаросига мамлакатга киришга қўйилган тақиқни олиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







