Бухоро вилоятида хизмат мавқеидан фойдаланган фирибгар аниқланди
Фирибгар олган пулларни қайтариб берди

Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сектори етакчи мутахассиси О.Д. хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарликка қўл урди. Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлди. "M.И." МЧЖ раҳбари М.га банк муассасасидан 400 минг АҚШ доллари кредит олиб беришда амалий ёрдам бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ га қўлга киритган. Сўнг айбига иқрор бўлиб 3000 АҚШ долларини қайтарган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, 400 миллионлик кредитни ўғирлаган фирибгар қўлга олингани ҳамда "Уддабурон" фирибгар ҳайдовчини чув туширгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







