Фарғонада 100 миллион сўмлик маиший техникаларни ноқонуний сақлаган фуқаро аниқланди
Аниқланган товарларнинг расмийлаштиришдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ҳамда божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Ҳ.Б.нинг Фарғона туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Текширув давомида Ҳ.Б. ўз хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 100 миллион сўмлик 400 дона дазмоллар сақлагани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ҳужжатларда кўрсатилмаган 258 миллион сўмлик товарлар фош бўлгани ҳамда Наманганда ноқонуний олиб ўтилаётган матолар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







