Сурхондарёдаги талабалар ётоқхонасидани ёнғин бўйича вилоят ФВБга хабар келиб тушмаган
Воқеа кеча оқшом содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг ўғил болалар ётоқхонасида "электрошит" ёниб кетиб, портлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Лекин ушбу ҳодиса юзасидан Сурхондарё вилояти ФВБга хабар келиб тушмаган.
Аниқланишича, воқеа кеча, 7 декабрь куни соат 22:00 лар атрофида содир бўлган. Унда бинодаги “электрошит”дан юқори юкланиш оқибатида тутун чиққан. Ётоқхона коменданти томонидан бинонинг электр таъминоти асосий тармоқдан узилгандан сўнг тутун тўхтаган. Ушбу вазиятда ҳеч қандай ёнғин, портлаш ҳодисаси содир бўлмаган. Вазият оқибатлари университет электриги томонидан бартараф этилган.
Аввалроқ НамДУга қарашли талабалар ётоқхонасида ёнғин чиққани ҳамда Тошкент давлат техника университети ошхонаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







