Бухорода байрам арафасида тўртта оила яраштирилди
Бу ҳақда МИБнинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпулатов zamon.uz га маълум қилди.

“Конституция куни” байрами тадбирларида Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан алимент ундирувчига оид ижро ҳужжатлари юзасидан тўртта оила яраштирилди.
Бюронинг Вобкент тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 24.07.2021 йилдаги қарздор С.Иноятовдан ундирувчи З.Латифова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш;
-фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 21.09.2021 йилдаги қарздор А.Бахшиллоевдан ундирувчи О.Остонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш;
-фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 10.11.2021 йилдаги қарздор Ф.Атоевдан ундирувчи Г.Бадриддинова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти алимент ундириш;
-Ромитан туманида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 22.10.2021 йилдаги қарздор Ҳ.Турсуновдан ундирувчи М.Темирова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ижро ҳужжати бўйича тарафлар ўртасида яраштириш чораси кўрилиб, оилалар тикланди.
Аввалроқ Урганчда МИБ аралашуви билан 21 та оила яраштирилгани ҳамда Қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй бергани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







