Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ оқибатида 65 ёшли йўловчи вафот этди
Икки нафар ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 25 ёшли "Matiz" ҳайдовчиси С.Р. йўлда ҳаракатланиб кетаётганида, қарама-қарши йўналишдан келаётган 27 ёшли А.Т. бошқарувидаги "Lacetti" автомобилини ўтказиб юбормаганлиги натижасида тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда, "Matiz" йўловчиси 65 ёшли З.М. олган оғир тан жароҳатлари туфайли, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, иккала автомобиль ҳайдовчилари ҳамда Matiz автомобилининг 40 ва 6 ёшли йўловчилари турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Жиззахда аянчли ЙТҲ оқибатида 17 ёшли йигит ҳалок бўлгани ҳамда Қашқадарёда ёш инспектор ЙТҲ оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







