Жиззахда аянчли ЙТҲ оқибатида 17 ёшли йигит ҳалок бўлди
Автоулов юк хонасида бўлган ўсмир йигит воқеа жойида вафот этган.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, фуқаро бошқарувидаги "Газ 53" автоулови “Ўсмат – Гулбулоқ – Кинчир” автойўлининг "Узунбулоқ" қишлоқ фуқаролик йиғини ҳудудидан ўтган қисмида йўлнинг ўнг томонига ағдарилиб кетган.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи автомашина руль бошқарувининг йўқотиши оқибатида унинг автоулови юкхонасида бўлган ҳамқишлоғи, ўрта умумтаълим мактабнинг 10-синф ўқувчиси тан жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Автомашина салонида бўлган фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Андижонда ЗИЛ юк машинасини тормози ишламай қолиб ЙТҲга учрагани ҳамда Жиззахда "Hyundai" ва "Kamaz" иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Муножат Валиева







