Спорт

Бокс бўйича эркаклар ўртасида мамлакат чемпионлари аниқланди

Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида 8 кун бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Бокс бўйича эркаклар ўртасида мамлакат чемпионлари аниқланди

 

Миллий терма жамоамизга муносиб номзодларни аниқлаб берган ушбу мусобақага қизиқиш ҳар қачонгидан юқори бўлди. Сабаби, Ўзбекистон бокс федерацияси жангларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида ушбу мусобақага хориждан таниқли рефериларни ҳам жалб қилди.

 

Кеча эркаклар ўртасида 13 та вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

 

Унда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда Сербияда ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчилари финал жангларида имкониятни бой беришди. Бунгача ҳам бир қатор номдор боксчиларимиз мағлубият аламини тортиб кўришган эди.

 

Қуйида эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари қатнашчилари ҳамда ғолиблари билан танишишингиз мумкин:

 

-48 кг вазн тоифасида:

Асилбек Жалилов – Шодиёр Мелиқўзиев

 

-51 кг:

Мироншоҳ Ибрагимов – Хўжаназар Нортожиев

 

-54 кг:

Дилшод Абдувалиев – Шаҳзод Музаффаров

 

-57 кг:

Шунқор Абдурасулов – Ҳасанбой Латибохунов

 

-60 кг:

Хуршидбек Расулжонов – Фарёзбек Ҳакимов

 

-63,5 кг:

Руслан Абдуллаев – Мужибулло Турсунов

 

-67 кг:

Жавлонбек Йўлдошев – Жаҳонгир Раҳмонов

 

-71 кг:

Азизбек Тожиев – Бобоусмон Батуров

 

-75 кг:

Саиджамшид Жафаров - Абдулазиз Абдупаттаев

 

-81 кг:

Одилжон Аслонов – Дилшод Рўзметов

 

-86 кг:

Тимур Маржанов – Жўрабек Тоштемиров

 

-92 кг:

Жамшиджон Абдуллаев – Жавоҳир Тоғаймуродов

 

+92 кг:

Жаҳонгир Зокиров – Жамшид Худойберганов.

 

Аввалроқ Менни Пакяо боксдаги фаолиятини якунлагани ва Куба бокс терма жамоаси юртимизга етиб келгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров  

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.