Замонавийлашган "стакан": ЙПХда янги инновация!
Сирдарёда ЙПХ ходими "Алкотестер" ўрнига "стакан"дан фойдаланди.

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ЙПҲ ходими "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатиб сўнг уни спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки ёки йўқлигини бир маротаба фойдаланиладиган "стакан" орқали текширмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди.
ЙПҲ ходими ўрнатилган тартибга зид равишда хизмат олиб борганлиги аниқланиб ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланади.
Маълумот учун, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун эски намунадаги 7 дона ва янги намунадаги 16 дона, жами 23 дона спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқловчи "Алкотестер" мосламалари тарқатилган.
Аввалроқ Олмалиқда ЙПҲ ходимига "Қора Малибу"ни қўйиб юборишни буюрган командирга чора кўрилгани ҳамда Тошкентда ЙПҲ ходими қоида бузган ҳайдовчини чора кўрмасдан қўйиб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







