Жаҳон

Моҳеб: Ғанининг кетиши Афғонистонга “юз фоиз” фойда бўлди

Афғонистон ҳукуматининг собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Моҳеб “Америка Овози” билан суҳбатда Толибоннинг мамлкатга кириб келиши ва Ашраф Ғанининг кетиши ҳақида гапирди.

Моҳеб: Ғанининг кетиши Афғонистонга “юз фоиз” фойда бўлди

 

Унинг таъкидлашича, Толибон Кобул “дарвоза”сига етиб боргач, Ашраф Ғанини Кобулда қолдириш мақсад қилинган. Бироқ собиқ президент бошқа йўл тутган. Унинг кетиши эса Қўшма Штатлар билан маслаҳатсиз ва мувофиқлаштиришсиз бўлган.

 

Ҳамруллоҳ Моҳебнинг айтишича, Ғанининг Афғонистонни тарк этиш қарори “100 фоиз” Афғонистон фойдасига ишлади.

 

Шунингдек, унинг фикрига кўра, Афғонистондаги вазиятга Халилзод ҳам сабабчи.

 

“Халилзод Толибоннинг қўлидан ушлаб, Кобулга олиб келди. Бироқ, Афғонистон Республикасининг қулаши учун барча томонлар жавобгардир”, - дейди Моҳеб.

 

Ҳамдуллоҳ Моҳеб интервьюсида Толибон Покистоннинг ISA ҳарбий разведка бюроси кўрсатмаси остида Кобулга келганидан сўнг президент Ғанини “қатл қилиш”ни мақсад қилгани ҳақида маълумотга эга эканлигини айтган.

 

“Буни Афғонистон ҳукумати ҳам, АҚШ разведкаси ҳам билар эди”, - дейди у.

 

Маълумот учун, 2021 йил 15 августида Муҳаммад Ашраф Ғани ва унинг қўл остида ишлаган давлат хизматчилари Афғонистондаги зиддиятли вазият сабаб мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг, орадан бир неча соат ўтиб, Толибон ҳукумат тепасига келганини эълон қилди.

 

Аввалроқ “Толибон” раҳбарияти БМТдан ёрдам сўрагани ҳамда Ашраф Ғани БААдан Афғонистон аҳолисига мурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"