Ўзбекистон

Наманганда тикувчилик корхонасида ёнғин чиқди

Оқибатда, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар, ҳужжатлар ёниб кетган.

Наманганда тикувчилик корхонасида ёнғин чиқди

 

Бугун соат 12:09 да Наманган шаҳридаги "Озод" МФЙдаги А.Хўжаев кўчасида жойлашган чевархонада ёнғин бўлган. 6 минут ичида шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари воқеа жойига етиб келган ва 12:45 да ёнғин бартараф этилган.

 

Талофат оқибатида бинонинг шифт ва ички қисмидан 70 кв. метр жойи, тайёр ва ярим таёр маҳсулотлари, 6 дона тикув машиналари, 1 дона компьютер ҳамда ҳужжатлари ёниб кетган.

 

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Наманганда газ қуйиш шохобчаси ёниб кетгани ҳамда бир-бирига туташ 4 та уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амирига таъзия йўллади

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг отаси, мамлакатнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди.

custom img

Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида ёнғин содир бўлди

Меҳмонхонанинг 10-қаватидаги ишчилар хонаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Ўзбекистонда Жаҳон Ислом цивилизацияси альянси тузилади

Янги тузилма Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази негизида ташкил этилиб, халқаро илмий ва таълим муассасаларини бир платформада бирлаштириши кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан юқори ҳайдовчилар сони 671 нафарга етди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган қарийб 400 минг ҳайдовчига маъмурий огоҳлантириш қўлланилган.

custom img

Қорақалпоғистонда иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилади

Чекловлар 13 июлдан бошланиб, ҳудудларга қараб 15–18 июлгача амал қилади.

custom img

Ўзбекистонликлар 5 ойда соғлиқни сақлаш хизматларига 9,1 трлн сўм сарфлади

Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга ошган.

custom img

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг мурожаати

Иштирокчилар форумда қабул қилинган қарорлар дунё халқлари ўртасида ўзаро англашув, адолат ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини тилади.

custom img

"Қамчиқ" довонида Lacetti ёниб кетди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль йўл четидаги темир тўсиққа урилган. У ўз вақтида машинани тарк этиб, хавфсиз жойга чиққан.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"