Жамият

Наманганда бир-бирига туташ 4 та уй ёниб кетди

Бу ҳодиса бугун тонгда — соат 07:10 да Наманган вилояти Наманган шаҳар “Истиқбол” МФЙда юз берган.

Наманганда бир-бирига туташ 4 та уй ёниб кетди

 

Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Ҳодиса оқибатида ушбу манзил ҳудудида жойлашган бир-бирига туташган уйлар зарар кўрган. Воқеа жойига шаҳар ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:16 да етиб борган, ёнғин соат 07:21 да қуршаб олиниб, соат 07:58 да талофат тўлиқ бартараф этилган. Ёнғиндан 4 та уйнинг тахминан 300 кв.м. майдонда том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

"Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қоламиз", — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ Наманганда хонадонларнинг бирида ёнғин чиқиб, ҳужжатлар ёниб кетганди. Шунингдек, масжид қурилиши пайтида қўшни уй дарвозахонасининг том қисми қулаб тушгани, икки уйнинг томи ёниб кетгани ҳамда НамДУга қарашли талабалар ётоқхонасида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Наманганда бир-бирига туташ 4 та уй ёниб кетди