Ўзбекистон

Sputnik: Тошкент ва Кобул “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линияси қурилишини қайта тиклашни муҳокама қилди

Толибон ва Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакиллари 25-30 декабрь кунлари мамлакатимиз пойтахтида бўлишган.

Sputnik: Тошкент ва Кобул “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линияси қурилишини қайта тиклашни муҳокама қилди

 

Бу ҳақида “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматига таяниб Sputnik Афганистан хабар тарқатди.

 

Унда айтилишича, 260 км. 500 кВ "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини қуриш бўйича шартнома 2017 йил декабрь ойида имзоланган.

 

Мазкур лойиҳада Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини 70 фоизга, йилига эса 6 миллиард кВт/соатгача ошириш мўлжалланган.

 

Уни тадбиқ этиш муддати 2 йил бўлиб, айни вақтда 45 километрлик Ўзбекистон участкасининг қурилиши аллақачон якунланган.

 

Лойиҳанинг нархи тахминан 150 миллион АҚШ доллари бўлиб, 2020 йил октябрь ойида Осиё тараққиёт банки Кобулга лойиҳани амалга ошириш учун 110 миллион доллар ажратган.

 

Маблағларнинг асосий қисми лойиҳа бўйича Ўзбекистонда амалга ошириладиган қурилиш ишларига сарфланиши режалаштирилган эди. Афғонистондаги можароли вазият туфайли лойиҳа ишлари вақтинча тўхтатилган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон “Толибон” билан келишув асосида 150 қочқинни Афғонистонга қайтаргани ҳамда мамлакатимиз Афғонистондан яна 400 нафарга яқин қочқинни қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"