Жамият

31 турдаги хизматни давлат хизматлари маркази амалга оширади

Улар орасида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тизими ҳам мавжуд.

31 турдаги хизматни давлат хизматлари маркази амалга оширади

 

2021 йил 24 июлда “Давлат хизматларини кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент фармони эълон қилинган эди.

 

Унда босқичма-босқич давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхати кўрсатилган.


Мазкур хизматлардан 31 таси юқоридаги тартибда амалга оширилиши 1 январдан эътиборан йўлга қўйилиши кўзда тутилган эди. 

 

Ушбу хизмат турлари билан танишинг:

 

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эт фуқароларига ID-карта ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш;

 

2. Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш;

 

3. Тренерларни аттестациядан ўтказиш;

 

4. Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш;

 

5. Суд бошқарувчиларини аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш;

 

6. Баҳоловчиларга тоифалар бериш;

 

7. Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш;

 

8. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш;

 

9. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш;

 

10. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида махсус ваколатли давлат органи томонидан экспертларни аккредитация қилиш;

 

11. Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш;

 

12. Ўзбекистон Республикаси бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бухгалтерия ҳисоби ходимларининг малака имтиҳонини ўтказиш ва бюджет ҳисоби ҳисобчиси сертификатини бериш;

 

13. Аудитор малака сертификатини бериш;

 

14. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш;

 

15. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш4

 

16. Ички аудитор сертификатини бериш;

 

17. Актуарий малака сертификатини бериш;

 

18. Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш;

 

19. Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш;

 

20. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака сертификатини бериш;

 

21. Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш;

 

22. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш;

 

23. Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш;

 

24. Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш;

 

25. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни аттестациядан ўтказиш;

 

26. Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш;

 

27. Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ҳамда мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш;

 

28. Давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул бўлган раҳбарлари ва бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш;

 

29. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификатини бериш;

 

30. Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;

 

31. Олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш (магистратура), деб хабар беради Давлат хизмати кўрсатиш агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Учтепада  янги Давлат хизматлари маркази очилгани ҳамда Давлат хизматлари сифатини баҳолайдиган янги портал ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.