Жамият

Оилавий зўравонлик ҳақида ИИВга хабар беришда cаll-марказ фаолияти йўлга қўйилади

Энди ҳуқуқлари поймол бўлган шахслар қисқа ишонч рақами орқали шикоятларини ИИВга айтиши мумкин.

Оилавий зўравонлик ҳақида ИИВга хабар беришда cаll-марказ фаолияти йўлга қўйилади

 

Ижтимоий тармоқларда оилавий зўравонлик, эр ва хотин ўртасидаги зиддиятли вазиятлар тасвирланган видеолар, мақолалар кўпайди. Бу ҳали оммага очиқлангани. Мамлакатимизнинг узоқ ҳудудларида ҳам тазйиқлардан, камситишлардан, ҳуқуқсизликда азият чекаётган хотин-қизлар, норасидаларнинг қанчадан-қанчаси додини қаерга бориб айтишни билмаяпти. Эндиликда уларнинг ҳуқуқларини тиклаш, зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ИИВда 24 соат ишлайдиган cаll-марказ ташкил этилади.

 

Жорий йилнинг 10 январидан ўз фаолиятини бошлайдиган мазкур cаll-марказга “1259” қисқа рақами орқали боғланиш мумкин. ИИВ мурожаатларни тинглайди, текширади ва фуқароларнинг ҳуқуқлари тиклашга ёрдам беради.

 

Бундан ташқари, профилактика инспекторлари ҳам шикоятларини ИИВга “1286” қисқа рақами орқали баён қилиши мумкин. Шунингдек, 10 январдан ишга тушадиган Telegram-bot орқали ҳам шикоят ва мурожаатлар қабул қилинади.

 

Аввалроқ Давлат хизматлари сифатини баҳолайдиган янги портал ишга тушгани ҳамда Ички ишлар вазирлиги таркибида жамоат хавфсизлигига масъул янги департаменти тузилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"