0

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган кам таъминланган ёшлар моддий қўллаб-қувватланади

Агар улар ўзини ўзи банд қилиш ёки тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлса, асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларини харид қилиш учун катта миқдорда субсидия ажратилади.

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган кам таъминланган ёшлар моддий қўллаб-қувватланади

 

Субсидия БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда бўлиб, у 10 млн. 800 минг сўмни ташкил қилади.

 

Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлашда ёрдам мақсадида ажратиладиган субсидиялар қуйидаги асбоб-анжомлар учундир:

· Мотокультиваторлар;

· Ўт ўриш ўроқ машиналари;

· Перфораторлар;

· Пайвандлаш аппаратлари;

· Ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари;

· Дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари;

· Компьютер жамланмаси ва бошқалар.

 

Субсидия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

➖ Васийлик кенгаши раиси номига ариза(яъни, кам таъминланганлик ёки “Ёшлар дафтари”га киритилганлигини тасдиқловчи ташкилот раҳбари);

➖ тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (яъни, ҚР-код);

➖ асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархи.

 

Маълумот учун, “Ёшлар дафтари”га ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:

• Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар;

• Иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар;

• Психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар;

• Ишсиз ёшлар;

 

Аввалроқ ҳунармандларга имтиёзли кредитлар берилиши ҳамда Ўзбекистондан хорижга кетадиган муҳожирларга 1000 АҚШ доллар эквивалентида кредитлар ажратилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"