Жаҳон

Афғонистонда кимнинг қандай иқтисодий лойиҳаси бор? (1 қисм)

Қуйида минтақа давлатларининг Афғонистон билан боғлиқ иқтисодий ташаббуслари ҳақида сўз боради.

Афғонистонда кимнинг қандай иқтисодий лойиҳаси бор? (1 қисм)

 

2021 йил 25-30 декабрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари ўртасида “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линияси қурилишини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги энергетика йўналишида ҳамкорликни сақлаб қолиш муҳим эканини қайд этди.

 

“Сурхон-Пули-Хумри” Ўзбекистон Республикасининг Афғонистондаги йирик иқтисодий лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, минтақанинг бошқа давлатларида ҳам Кобул билан ҳамкорликда бир қанча ишларни амалга оширмоқчи. Қуйида шу ҳақда сўз боради.

 

Ўзбекистон: Электр линияси ва Ҳинд океанига тўғридан-тўғри темирйўл.

Минтақанинг йирик давлатларидан бўлган Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатилишидан ва йирик иқтисодий лойиҳаларнинг амалга оширилишидан манфаатдор давлатлардан бири. Ҳозирда асосан, Ўзбекистон “Сурхон-Пули Хумри” электр линияси ва “Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темирйўли қурилишини илгари сурмоқда.

 

Ушбу электр линиянинг Ўзбекистондан Афғонистон чегарасига қадар 45 километри қуриб бўлинган. Эндиликда Афғонистон ҳудудида 201 километр участкада қурилиш якунланиши керак. Аммо мамлакатдаги нотинч вазият ҳозирча бунга имкон бермаяпти.

 

Агар бу лойиҳа амалга ошириладиган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатга электр энергияси экспорти 70 фоизга кўпаяди (йилига 6 миллиард кВ/с).

“Мозори Шариф-Кобул-Пешовар” темирйўли мамлакатимизга Тинч океанига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини беради. Темирйўл қурилиши бўйича 2021 йил февраль ойида Покистон ва Афғонистон билан “Йўл харитаси” имзоланган эди. Умумий узунлиги 600 километр, унинг тугалланиши учун 5 йил вақт керак. Лойиҳа амалга оширилиши учун 5 миллиард долларга яқин маблағ талаб этилади.

 

2021 йил август ойида “Толибон” ҳокимият тепасига келгач, қурилиш ишлари номаълум муддатга тўхтаб қолди. Шу билан бирга ҳаракат вакиллари юқоридаги икки лойиҳани амалга оширилишидан манфаатдор эканини маълум қилган.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"