Жамият

“Снослар”  бўйича низом ўзгартирилди

Эндиликда битта мулкдор лойиҳага қарши чиққан тақдирда инвестиция лойиҳаси амалга оширилмайди.

“Снослар”  бўйича низом ўзгартирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу ўзгариш моҳиятини Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз Telegram-каналида тушунтирди.

 

“Гап шундаки, мазкур қарор (юқоридаги қарор - таҳрир) билан тасдиқланган Низом асосида ҳокимият ва “учар тадбиркор”лар аҳоли розими, йўқми, инобатга олмаган ҳолда, “ҳудуднинг архитектура қиёфасини яхшилаш” ниқоби билан фуқароларнинг уй-жойларини буздириб, ўзларига фойда берадиган объектларни қуриб сотиш билан шуғулланиб келишаётган эди.

 

Низомга кўра, қайсидир ҳудудда фуқароларнинг кўчмас мулкларини бузиш ҳисобига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш керак бўлса, дастлаб ўша жойнинг мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказилиши керак" - ёзади депутат.

 

Кушербаевнинг қайд этишича, энди низомга ўзгартириш киритилиб, ўша очиқ муҳокама давомида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган ер участкасида инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига битта мулкдор қарши бўлган тақдирда ҳам, мазкур ҳудудда ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилди.

 

"Бу, менимча, фуқароларнинг мулк дахлсизлигини таъминлаш йўлидаги яхши амалий қадам. Биз бизнес юритиш, инвестиция оқимини кучайтириш, энг муҳими, фуқаро ва давлат ўртасидаги ишончнинг мустаҳкамлигида бу талаб қанчалар зарур зарур эканлигини кўрдик.

 

Энди бу камчиликларни кеч бўлса ҳам тўғирлаб, судсиз ёки компенсациясиз мулкларидан маҳрум бўлиб, йиллаб сарсон юрган фуқаролар олдидаги қарзимизни қоплашимиз керак", - келтиради Расул Кушербаев.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тадбиркорларга 11,5  миллиард сўмлик "снос" пуллари тўлаб берилгани ҳамда ҳокимликларнинг “снос”лар бўйича тадбиркорлардан 123 миллиард сўм қарзи борлиги, 1 сентябргача ҳамма қарзлар қайтарилиши шартлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"