Жамият

Навоийнинг "Хасис баққол"и мультипликация қилинди

Ушбу анимацион фильмнинг премьераcи намойиш этилди.

Навоийнинг "Хасис баққол"и мультипликация қилинди

 

Бугун Кинематография агентлиги томонидан Киночилар уйида 9 февраль ўзбек мумтоз адабиёти асосчиси Алишер Навоий таваллуди муносабати билан “Хасис баққол” анимацион фильми премьера қилинди.

 

Сценарий муаллифлари Абдулатиф Ҳайдаров ва Рустам Жабборов, режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров, аниматор Дилшод Дўстмуҳаммедов, композитор Тоир Асқар, рассом Индира Турсиметова.

 

Мазкур мультипликация буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонида келтирилган ҳикоя асосида бўлиб, қаҳрамонлар шакл-шамойили Шарқ миниатюра санъати, хусусан Камолиддин Беҳзоднинг ижод намуналари асосида яратилган.

 

Премьерадан сўнг, болажонлар учун байрам табриклари ташкил этилди. Навоий ижодидан намуналар айтилди. Фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Маълумот учун: 14 февраль Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан Киночилар уйида "Йўлбарснинг туғилиши" фильмининг намойишлари ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек мультфильми халқаро фестивалда иштирок этгани ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигида Хўжа Насриддин ҳақида мултфильм суратга олиниши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.