Жаҳон

АҚШ ваъдасининг устидан чиқмади —Амир Хон Мутаққий

Афғонистон ТИВ раҳбари Вашингтон билан эришилган келишувларни очиқлади.

АҚШ ваъдасининг устидан чиқмади —Амир Хон Мутаққий

 

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Мутаққий АҚШни мавжуд келишувларни бузишда айблади. Бу ҳақда у “РИА Новости”га берган интервьюсида айтган.

 

“АҚШ айрим ваъдаларининг устидан чиқмади. Масалан, шартномада ислом амирлиги (“Толибон” Афғонистонда тузилган янги давлатни шундай номлайди, у ҳеч қайси давлат томонидан тан олинмаган) асирларини бир неча кун ичида озод қилиш белгиланган. Аммо бу биз Кобул ва бошқа вилоятларни назоратга олмагунимизча амалга ошмади, уларни ўзимиз озод қилдик”, – деган ТИВ раҳбари.

 

Шу билан бирга Мутаққий Вашингтон янги ҳукумат расмий вакилларини қора рўйхатдан чиқармаганини қайд этди. Бу ҳам ўзаро келишувларнинг шартларидан бири бўлган.

 

“АҚШ АФғонистон тикланишида ёрдам беришни ва бошқа давлатларни бунга чақиришга ваъда берганди. Бунинг ўрнига улар санкцялар жорий этди”, – деб айтган сиёсатчи.

 

Шундай бўлса-да, “Толибон” ташқи ишлар вазири Кобул Америкага берилган кафолатларни устидан чиққанини айтган. Унинг сўзларига кўра, АФғонистон АҚШ билан иқтисодий ҳамда дипломатик алоқаларни сақлаб қолиши керак бўлган ва бу амалга оширилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” вакили аёлларнинг мудофаа соҳасида ишлаши мумкинлигини айтгани тўғрисида хабар қилинганди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"