Жаҳон

Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидан кетди

Вашингтон унга босим ўтказгани айтилмоқда.

Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидан кетди

 

Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси истеъфога чиқди. Бу ҳақда ‘Sputnik Афганистан” хабар берди.

 

Унга кўра, Одил Роз Туркманистон, Хитой ва Эрондаги элчилардан сўнг истеъфога чиққан тўртинчи дипломат бўлди. Айрим маълумотларга асосан, унинг бу лавозимни тарк этишида АҚШ ўтказган босим сабаб бўлган. хусусан, АҚШ давлат департаменти элчихона ходимларидан сиёсий ва консуллик фаолиятини тўхтатишни талаб қилган. Шунингдек, уларнинг дипломатик мақоми ҳамда иммунитети 30 кундан кейин бекор қилиниши айтилган.

 

Одил Розга даҳлсизликни сақлаб қолиш таклиф қилинган, аммо у буни рад этган. Бундан ташқари элчи давлат департаментидан Афғонистон Ислом Республикаси байроғини элчихонадан туширмасликни талаб қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон нима учун “Толибон”ни тан олмаётгани маълум қилинганди. 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"