Жамият

Ногирон йигитни қўрқитиб пул олмоқчи бўлган шахс ушланди

Товламичикда айбланаётган фуқаро 300 минг Россия рублини талаб қилганлиги аниқланган.

Ногирон йигитни қўрқитиб пул олмоқчи бўлган шахс ушланди

 

Самарқандда товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ га фуқаро Ш.Д ариза билан мурожаат қилиб, опасининг таниши бўлган, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 1995-йилда туғилган Б.Ш., ариза муаллифи ва унинг опасини ожизлигидан фойдаланиб, шунингдек, ҳозирда 1-гуруҳ ногирони бўлган укасини қўрқитиб, улардан 300 минг Россия рублини товламачилик йўли орқали талаб қилганлигини билдирган.

 

Аризага асосан, 2022 йил 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ, ДХХ, Прокуратура ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда Б.Ш. ариза муаллифидан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олаётган вақтида, далилий ашёлар билан ушланди.

 

Ҳолат юзасидан Б.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ёзган аризасини қайтариб олиш учун корхона раҳбаридан 180 миллион сўм талаб қилган шахс ушлангани ҳамда ўзининг собиқ рафиқасини 5000 АҚШ долларга баҳолаган эр қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.