Жамият

Андижонда таълим ва тиббиёт ривожлантирилади

Шунингдек, Ҳиндистон билан ҳамкорликда иккита олийгоҳ қурилади.

Андижонда таълим ва тиббиёт ривожлантирилади

 

Жорий йилда вилоятда ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган қатор ишларни амалга ошириш белгиланган.

 

Жумладан, мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини 75 фоиздан 82 фоизга етказиш, 306 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш ва 17 та давлат МТТлари реконструкция қилиш режалаштирилган.

 

 Мактабларни моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 3 та янги мактаб қурилади, 19 таси реконструкция ва капитал таъмирланади.Натижада, 7 мингдан ортиқ янги ўқув ўринлари яратилади. Вилоятда 2 та хусусий олийгоҳ – Ҳиндистоннинг Глокал унивeрситeти филиали ҳамда Само кластер инновацион технологиялар институти ташкил этилади.

 

Талабаларни турар-жой билан таъминлаш мақсадида қўшимча 1 минг 600 ўринли 4 та янги талабалар ётоқхонаси барпо этилади. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 4 та янги оилавий поликлиника, 9 та маҳаллада оилавий шифокорлик пункти ташкил этилади.

 

Вилоятдаги 6 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари бажарилади. Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси тўлиқ реконструкция қилиниб, унинг негизида водий аҳолиси учун мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиладиган Тиббиёт маркази ташкил этилади. Бундан ташқари, Ҳиндистон Республикаси билан ҳамкорликда кардиология маркази ташкил этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маданий мерос техникумлари ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"