Жаҳон

АҚШ "Толибон" билан учрашишдан бош тортди

Давлат департаменти бу қарор толиблар билан муносабатлардаги бурилиш нуқтаси бўлишини айтган.

АҚШ "Толибон" билан учрашишдан бош тортди

 

АҚШ "Толибон" билан Доҳадаги музокараларини бекор қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Жалина Портерга асосланиб, "ТАСС" хабар берди. 

 

"Доҳадаги бекор қилинган учрашувларга келадиган бўлсак, ҳақиққатдан ҳам айрим мулоқотларни тўхтатдик. Бу ўзаро муносабатлардаги бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин", — деган у.

 

Бундан олдин "Толибон" ўрта ва юқори синфларда ўқийдиган қизларнинг мактабга боришини тақиқлаб қўйганди. АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи давлатлари бу қадамни қоралаб чиқди. 

 

Портернинг сўзларига кўра, толибларнинг бу қарори афғон халқи иқтисодий ўсиши ҳамда "Толибон"нинг халқаро миқиёсда тан олиниши истиқболларига катта зарар етказади.

 

У толибларни яна бир марта ўз мажбуриятларини бажаришга чақирган. Давлат департаменти вакили сўзларига кўра, аёллар таълимига рухсат бериш орқали иқтисодиёт ва жамият потенциалини тўла очиб бериш мумкин.

 

Аввалроқ Афғонистонда наркотиклар савдоси ошгани тўғрисида хабар берилганди. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ "Толибон" билан учрашишдан бош тортди | Zamon.uz