Жамият

Шавкат Мирзиёев: Мен сизларнинг биринчи адвокатларингизман

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

Шавкат Мирзиёев: Мен сизларнинг биринчи адвокатларингизман

 

Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошида "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотларни топширди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан бир қатор тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида АҚШлик тадбиркор, Пахтакор туманидаги «Silverleafe» қўшма корхонаси бош директори Даниел Паттерсон ҳам бор. У «Дўстлик» орденига лойиқ кўрилган.

 

Шунингдек, яна кўплаб тадбиркорлар «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

 

Давлат раҳбари тақдирлаш маросимида бугунги кундаги тадбиркорлик ҳақида фикр билдирди.

 

"Қонунчилик палатасига ҳам мурожаат қилдик, керак бўлган қонунларниям ўзгартирамиз. Бугунги очиқ мулоқотда ҳам ўз таклифларимни айтаман. Бу таклифларимдан кейин саволлар ҳам камаяди, деб ўйлайман. Бу кимгадир ёқади-ёқмайди, мен сизларнинг биринчи адвокатларингман. Бепул адвокат", — деди президент.

 

Эслатиб ўтамиз, бу йил иккинчи маротаба тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"