Жаҳон

Politico: АҚШ Киевга айрим қуролларни махфий тарзда етказиб беряпти

Бу айнан қайси турдаги техникалар эканлиги очиқланди.

Politico: АҚШ Киевга айрим қуролларни махфий тарзда етказиб беряпти

 

Вашингтон Киевга тақдим этаётган айрим турдаги қуроллари ҳақида маълумот бермаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Politico газетаси хабар берди.

 

“Вашингтонда АҚШ Киевга администрация эълон қилганидан кўпроқ ёрдам бергани тўғрисида тахминлар юрибди”, – дейилади хабарда.

 

Хусусан, бунга мисол қилиб Пентагон олий мартабали амалдорининг Украинага HARM радиолокацияга қарши ракетасини етказиб бергани ҳақидаги баёноти келтирилган. Қўшма Штатлар узоқ вақт бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бермаган.

 

“Биз илк бор ушбу ракета етказиб берилаётгани ҳақида расмий маълумот берганимизда у ҳақида аниқ гапирмаганмиз. Уни радиолокацион хусусиятларга эга қурол деб атаганмиз”, – деган амалдор.

 

Бундан ташқари, Politico администрация  Украинага ATACMS баллистик ракеталар етказиб берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

 

Газетанинг хабар беришича, ўтган ҳафта охирида эълон қилинган ҳарбий ёрдам пакетида Excalibur бошқариладиган артиллерия снарядлари ўрин олган. Улар ҳақида ҳам Пентагон баёнотларида гапирилмаган.

 

Аввалроқ Украинага энг кўп ёрдам кўрсатган давлатлар тўғрисида маълумот берилганди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

custom img

АҚШ Украинага 400 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратади — Reuters

Ёрдам доирасидаги етказиб беришлар 2029 йил октябригача давом этиши кутилмоқда

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"