1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Қайси давлатлар Украинага энг кўп ёрдам кўрсатган?

Бу бўйича маълумотлар очиқланди.

Қайси давлатлар Украинага энг кўп ёрдам кўрсатган?

 

Киль жаҳон иқтисодиёти институти Украинага ёрдам бераётган давлатлар ҳақида янги ҳисобот эълон қилди.

 

Экспертларнинг маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига кўра, АҚШ Киевнинг асосий ҳарбий донори бўлиб қолмоқда. Ўтган вақт давомида Вашингтон 24.45 миллиард долларлик ёрдам берган. Кейинги ўринларда Буюк Британия (4.11 миллиард доллар), Польша (1.83 миллиард доллар) ва Германия (1.22 миллиард доллар) турибди.

 

Рўйхатдан фақат июль ойига қадар реал ёрдам кўрсатган давлатлар ўрин олган. Унга кўмак ваъда қилган, аммо шу кунга қадар етказиб бермаган мамлакатлар киритилмаган.

 

Аввалроқ Европанинг йирик давлатлари Украинага ҳарбий ёрдам бериш бўйича янги мажбуриятлар олмагани ҳақида хабар қилинганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика