Жаҳон

АҚШ Эронга ядро келишуви бўйича таклифларини жўнатди

У ЕИ вакили орқали юборилган.

АҚШ Эронга ядро келишуви бўйича таклифларини жўнатди

 

 

Теҳрон ядро келишуви бўйича АҚШдан жавоб олди. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Носир Канони Чафи маълум қилди.

 

“Эрон томони ЕИ координатори орқали АҚШдан ядро келишувига қайтиш юзасидан жавоб олди. Биз Америка таклифларини диққат билан ўрганишга киришдик ва координаторга бу ҳақда ўз фикримизни айтамиз”, — деган дипломат.

 

Маълумот ўрнида: 2015 йилда Эрон ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия ҳамда Хитой ўртасида “Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси” имзоланган. Унга кўра, Теҳрон ядро қуроли ишлаб чиқишдан воз кечиши, Ғарб эса иқтисодий санкцияларни бекор қилиши лозим эди. Аммо 2018 йилда АҚШ бу келишувдан чиқиб кетди.

 

Жозеф Байден АҚШ президентига айлангач, келишувни қайтиб тиклаш ташаббуси билан чиқди. 2021 йилдан бошлаб Венада саккиз раундли музокаралар ўтказилди. 11 март куни томонлар ташқи факторлар туфайли танаффус олди. Унга асосий сабаб қилиб Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси кўрсатилмоқда. Бунга қадар музокаралар финал босқичига чиққан ва февраль охирида якунланиши керак эди. Сўнгги ойларда Европа воситачилигида ядро келишуви бўйича музокаралар фаоллашди. 

 

Аввалроқ Эрон ядро қуроли яратмаслигини маълум қилганди.

 

custom img

Путин Хитойга расмий ташриф билан борди

Ташриф давомида бир қатор соҳаларда ҳамкорликни қамраб оладиган қарийб 40 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

custom img

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурган.

custom img

Россия тарихчилари Қирғизистон дарсликларидан “мустамлакачилик” атамасини олиб ташлашни сўради

Қирғизистонлик тарихчилар эса тарихий жараёнларни инкор этмаслик зарурлигини билдирди.

custom img

Эрдоған Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган флотилияга ҳужумини қоралади

Исроил кучлари Ғазага йўл олган камида икки кемага қарата ўқ узган. Флотилиянинг 44 та кемасини тўхтатган.

custom img

Эбола эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди

Дунё бўйлаб Эбола билан касалланишнинг 500 дан ортиқ гумон қилинган ҳолати қайд этилган.

custom img

Қирғизистон тарихий адолат тикланишига умид қилмоқда — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти давлат раҳбарларини мамлакат номзодини БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига қўллаб-қувватлашга чақирди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни қайта бошлаш учун бешта шарт илгари сурди

Ушбу таклифлар бажарилган тақдирда ҳам, минтақадаги кескинлик тўлиқ бартараф этилиши кафолатланмаган.

custom img

АҚШдаги масжидда қуролл ҳужум уюштирилди: уч киши ҳалок бўлди

Гумонланувчилар отишмадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"