Жаҳон

Bloomberg: Эрон ва АҚШ бир неча ҳафтадан сўнг ядро келишувини имзолаши мумкин

Аввалроқ Вашингтон бу бўйича Теҳронга жавоб таклифини юборганди.

Bloomberg: Эрон ва АҚШ бир неча ҳафтадан сўнг ядро келишувини имзолаши мумкин

 

АҚШ ва Эрон бир неча ҳафта ичида ядро келишувига эришиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg  агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

 

Унинг маълумотларига кўра, Вашингтон ва Теҳрон “тарихий ядро келишуви”нинг тикланиши учун қатор муҳим масалаларни ҳал қилишга тайёр. Гап Эроннинг ўтмишдаги ядро фаолиятини текширишга рухсат бериш, шунингдек, Вашингтон келишувни яна тарк этган тақдирда иқтисодий кафолатлар бўлиши ҳақида кетмоқда. Агентлик суҳбатдошлари бунга бир неча ҳафта кетишини айтган.

 

Маълумот ўрнида: 2015 йилда Эрон ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия ҳамда Хитой ўртасида “Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси” имзоланган. Унга кўра, Теҳрон ядро қуроли ишлаб чиқишдан воз кечиши, Ғарб эса иқтисодий санкцияларни бекор қилиши лозим эди. Аммо 2018 йилда АҚШ бу келишувдан чиқиб кетди.

 

Жозеф Байден АҚШ президентига айлангач, келишувни қайтиб тиклаш ташаббуси билан чиқди. 2021 йилдан бошлаб Венада саккиз раундли музокаралар ўтказилди. 11 март куни томонлар ташқи факторлар туфайли танаффус олди. Унга асосий сабаб қилиб Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси кўрсатилмоқда. Бунга қадар музокаралар финал босқичига чиққан ва февраль охирида якунланиши керак эди. Сўнгги ойларда Европа воситачилигида ядро келишуви бўйича музокаралар фаоллашди. 

 

 Аввалроқ АҚШ Эронга ядро шартномаси бўйича жавоб таклифларини жўнатганди.

 

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"