Қашқадарёда "Cobalt" юкхонасида одам олиб кетилаётгани аниқланди
Ҳайдовчидан нега бундай қилгани сўралганда, у бундан бехабарлигини айтган.

Қарши шаҳар ҳудудида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган «Cobalt» автомашинасининг ҳайдовчиси юкхонада йўловчи олиб кетаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда NasafNews хабар берди.
Ҳайдовчидан нима сабабдан юкхонага одам миндириб олгани сўралганида, у бундан бехабарлигини айтган. «Мен минганини кўрганим йўқ», — дейди у.
Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.







