Жамият

"Лайк" йиғиш қимматга тушди

Бегона уйга бостириб кирган бир гуруҳ ёшлар ҳақида қўшимча маълумот берилди.

"Лайк" йиғиш қимматга тушди

 

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни 1999 йилда туғилган Ислом М., 2000 йилда туғилган Акмал Р. ва 2005 йилда туғилган Фотих К. олдиндан таниши бўлган 1993 йилда туғилган Даниел А. билан ўзаро оғзаки жанжаллашиб қолишган. Сўнг шу куни тахминан соат 21:00 ларда улар Шайхонтоҳур туманидаги Даниел М. истиқомат қилаётган хонадонга турар жой дахлсизлгини бузиб кириб, уни уриб тан жароҳати етказган

 

Мазкур жараённи 2005 йилда туғилган Фотих К. видео тасвирга олган, сўнг ижтимоий тармоқларда лайк йиғиш мақсадида тарқатиб юборган.

 

Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) ва 142-моддаси (“Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Аввалроқ, ИИВ матбуот хизмати раҳбари илгари ички ишлар органларига мазкур ҳолат юзасидан шикоят, ариза ёки хабар келиб тушмагани, вазият текширилиб, иштирокчиларнинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланганидан сўнг қўшимча ахборот берилишини маълум қилганди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"