Ўзбекистон

"Ҳар бир ислоҳотда, қарор қабул қилишда ўқитувчилар кўз олдимда бўлади"

Президент Қашқадарёга ташрифини янги мактаб билан танишувдан бошлади.

"Ҳар бир ислоҳотда, қарор қабул қилишда ўқитувчилар кўз олдимда бўлади"

 

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

Давлатимизнинг ижтимоий сиёсати ҳар бир маҳаллага кириб бориш ва аҳоли талабини манзилли ҳал этишга қаратилган. Қарши туманидаги Янги Батош маҳалласида ҳам инфратузилма изчил ривожлантирилмоқда. 2021 йилда ташкил топган маҳалла бўлгани боис бу ерда мактаб йўқ эди. 500 дан ортиқ ўғил-қиз 10 километр масофадаги мактабга қатнарди.

 

Яқинда бу ерда янги мактаб қуриб битказилди. Президентимиз маҳаллага ташрифи чоғида уни кириб кўрди.

 

Мактаб 660 ўринли. Ўттиздан ортиқ синфхоналар, кутубхона, фаоллар зали, ошхона, STEM лабораторияси, компьютер хонаси ва касбга йўналтириш хоналари мавжуд. Очиқ ва ёпиқ спорт майдончалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги йўлаклари ташкил этилган.

 

Маълумки, мамлакатимизда ёшларни камида иккита чет тили ва битта замонавий ҳунарга ўргатиш мактаб таълимидаги асосий йўналиш сифатида белгиланган. Янги мактабда ҳам бунга шароит яратилган. Махсус жиҳозланган хоналарда ўқувчилар тикувчилик, заргарлик, пазандачилик, сартарошлик, электрсозлик, компьютер ва мобиль телефонларга хизмат кўрсатиш, робототехника бўйича касб сирларини ўрганади.

 

Давлатимиз раҳбари ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.

 

- Шундай шароит яратаяпмизки, ўқувчилар мактабдан чет тилларини ва ҳунар ўрганиб чиқади. 11-синф ҳаёт йўли синфи бўлади. Агар ҳар бир ёш шундай ўқиб, жамиятда ўз ўрнини топса, Ўзбекистонимизга мустаҳкам замин бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент шу ерда қашқадарёлик ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

 

- Ҳар бир ислоҳотда, қарор қабул қилишда ўқитувчилар кўз олдимда бўлади, - деди давлат раҳбари. - Сир эмас, илгари болалар уч ойлаб пахтага чиқариларди. Биргина Қашқадарёда 155 минг ўқувчи ўрни етишмасди. Бунинг учун вилоятга 1 триллион маблағ ажратилди. 215 та мактаб қурилди. Бугун Қашқадарё мактаблар сони бўйича республикада биринчи ўринда. Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ҳам оширилди. Албатта, буларни яна давом эттирамиз. Лекин асосийси - сифат бўлиши керак. Бу аввало ўқитувчиларнинг билимига, дунёқарашига, фидойилигига боғлиқ.

 

Учрашувда педагоглар ўз фаолияти ҳақида сўзлаб, фикр ва таклифларини билдирди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"