Жиноят

ППХ ходимининг вояга етмаган қизга тегажоғлик қилгани рад этилди

Ҳолатда вояга етмаган қизнинг иштироки бўлганлиги сабабли, тўлиқ тафсилотлар ҳозирча очиқланмади.

ППХ ходимининг вояга етмаган қизга тегажоғлик қилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимининг вояга етмаган қизга нисбатан шилқимлик қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилган.

 

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича янги тафсилотларни очиқлади. Хабарга кўра, суриштирувлар давомида тарқатилаётган хабарда келтирилган иддаолар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлган.

 

Қайд этилишича, 2026 йилнинг 27 апрель куни, соат тунги 00:40 да Оҳангарон шаҳар ИИБ ППХ ходимига, таниши 22 ёшли А.К. (аёл) қўнғироқ қилиб, ундан маслаҳат олиш заруратини айтиб чақирган.

 

ППХ ходими етиб борган вақтида, 22 ёшли А.К.(аёл) билан, унинг 14 ёшли қиз таниши бирга чиқиб, ходимнинг машинасига ўтирган. 

 

“Шу вақтда 18 ёшли А.Х. (қизи синглиси эканини айтган шахс), 4 нафар танишлари билан келиб, ходимни ҳақоратлаб, жанжал кўтарган. У аслида 14 ёшли қизнинг ҳеч қандай қариндоши ҳисобланмайди”, дейилади хабарда.

 

Ахборот хизмати ҳолатда вояга етмаган қизнинг иштироки бўлганлиги сабабли, тўлиқ тафсилотлар ҳозирча очиқланмаганини билдириб, иш якунига кўра ёлғон ахборот тарқатган шахсларга нисбатан маъмурий, оғир оқибатларга олиб келган тақдирда жиноий жавобгарлик чоралари кўрилади.

 

custom img

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

custom img

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

custom img

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"