Ўзбекистон

Тошкентдан Иссиқкўлга автобус қатновлари 8 июндан бошланади

Автобуслар июнь ойининг жуфт кунларида Тошкентдан ҳаракатланади, тоқ кунларда Иссиқкўлдан қайтади. Бир томонлама чипта нархи 365 минг сўм бўлади.

Тошкентдан Иссиқкўлга автобус қатновлари 8 июндан бошланади

2026- йил 8 июнидан бошлаб Тошкент ва Қирғизистоннинг Иссиқкўл ҳудуди ўртасида мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қатновлар "Uzautotrans Service" МЧЖ томонидан Тошкент – Чўлпонота (Иссиқкўл) йўналиши бўйича амалга оширилади. Автобуслар июнь ойининг жуфт саналарида Тошкентдаги “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланади, Иссиқкўлдан Тошкентга қайтиш рейслари эса ойнинг тоқ кунларида бажарилади.

 

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун Ютонг русумидаги автобуслар жалб этилади. Автобус ҳар куни соат 15:00 да “Тошкент” автовокзалидан жўнаб кетади.

 

Мазкур йўналиш бўйича бир томонлама чипта нархи 365 минг сўм этиб белгиланган.

 

Қўшимча маълумотларни +998 71 207-87-00, +998 94 131-99-99 ҳамда +998 88 666-15-15 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган қурилмалар орқали ҳам аниқланиши мумкин.

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда экостикер олмаган ҳайдовчилар 4,4 миллион сўм жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.