Ўзбекистон

АҚШдаги ўзбекистонликлар қонунларга риоя қилишга чақирилди

Нью-Йоркдаги Бош консуллик сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарлар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўпайганини таъкидлади.

АҚШдаги ўзбекистонликлар қонунларга риоя қилишга чақирилди

 

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллиги АҚШда истиқомат қилаётган ва фаолият юритаётган ватандошларга мурожаат йўллаб, маҳаллий қонунларга қатъий амал қилиш ҳамда жамоат тартиби ва хулқ-атвор меъёрларини ҳурмат қилиш зарурлигини эслатди.

 

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда айрим Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги қонунбузарлик ҳолатлари оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилмоқда. Консуллик бундай ҳолатлар аввало шахсий жавобгарликка сабаб бўлиши, шу билан бирга, бутун ўзбек диаспорасининг обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Дипломатик ваколатхона АҚШда яшаётган аксарият ватандошлар ҳалол меҳнат қилаётгани, таълим олаётгани, тадбиркорлик билан шуғулланаётгани ҳамда Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини муносиб намоён этаётганини қайд этган.

 

Шунингдек, йирик халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари даврида Ўзбекистон ва унинг фуқароларига нисбатан жамоатчилик ҳамда ОАВ эътибори янада ортиши сабабли фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланган.

 

Бош консуллик зарур ҳолларда ҳуқуқий ва консуллик ёрдамини кўрсатишга тайёр эканини билдирар экан, ватандошларни масъулиятли бўлишга, маҳаллий қонунчилик талабларига риоя этишга ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро нуфузига путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда 4,5 миллион долларлик товарларни ўғирлашда гумонланган, ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"