Ўзбекистон

“Картадан картага пул ўтказиш ноқонуний”. Блогерлар даромади қай тартибдa солиққа тортилади?

Блогерлар фаолият ҳажми ва иш услубидан келиб чиқиб, ўзини ўзи банд қилган шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида фаолият юритиши мумкин.

“Картадан картага пул ўтказиш ноқонуний”. Блогерлар даромади қай тартибдa солиққа тортилади?

Ўзбекистонда блогерлик фаолиятидан даромад олаётган фуқаролар учун солиқ мажбуриятлари ва фаолиятни расмийлаштириш тартиблари бўйича тушунтиришлар берилди. 

 

Солиқ қўмитаси мутахассислари иштирокида ўтказилган онлайн семинарда контент яратувчилар учун амалдаги солиқ режимлари, рўйхатдан ўтиш тартиби ҳамда қонунбузарликлар учун жавобгарлик масалалари муҳокама қилинди.

 

Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Музаффар Муҳаммадсаидовнинг айтишича, блогерлар фаолият ҳажми ва иш услубидан келиб чиқиб, ўзини ўзи банд қилган шахс, якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) ёки юридик шахс сифатида фаолият юритиши мумкин.

 

Унга кўра, якка ишлайдиган блогерлар учун ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми маъқул ҳисобланади. Мазкур режимда ёлланма ходим ишлатиш мумкин эмас. Агар блогер беш нафаргача ходим билан фаолият юритса, ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтиши тавсия этилади. Жамоавий фаолият олиб бораётган контент яратувчилар эса юридик шахс ёки ЯТТ сифатида ишлаши мумкин.

 

Мутахассиснинг таъкидлашича, ўзини ўзи банд қилган шахс ёки ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтиш давлат хизматлари марказлари ва солиқ органлари орқали, шунингдек, электрон шаклда ҳам амалга оширилади. Бунда ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлганлар “Солиқ” иловаси ёки my.gov.uz портали орқали, ЯТТ сифатида фаолият бошламоқчи бўлганлар эса new.birdarcha.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

Семинарда блогерларнинг солиқ мажбуриятлари ҳам тушунтирилди. Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган, бироқ блогерлик орқали даромад олаётган жисмоний шахслар ҳар йили 1 апрелгача даромад декларациясини топшириши ва ҳисобланган 12 фоизлик даромад солиғини 1 июнгача тўлаши лозим.

 

Қонунчиликка мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ ставкаси бир хил бўлиб, йиллик айланма маблағлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 минг бараваригача, яъни 4,94 миллиард сўмгача бўлса, айланманинг 1 фоизи миқдорида солиқ тўланади.

 

Агар йиллик айланма маблағлари ушбу чегарадан ошса, блогер қўшилган қиймат солиғи (12 фоиз) ва фойда солиғи (15 фоиз) тўлашни назарда тутувчи умумбелгиланган солиқ тизимига ўтади. Шу билан бирга, ушбу тизимга илк бор ўтганларга бир йил давомида фойда солиғини тўламаслик имтиёзи берилади.

 

Юридик шахс сифатида фаолият юритаётган блогерлар эса йиллик айланмасининг 4 фоизини айланмадан олинадиган солиқ сифатида тўлайди. Уларнинг айланма маблағлари ҳам белгиланган чегарага етган тақдирда умумбелгиланган солиқ тизимига ўтказилади.

 

Солиқ қўмитаси вакиллари блогерлар фаолиятида картадан-картага (P2P) пул ўтказиш орқали реклама ва бошқа хизматлар учун ҳақ олиш солиқдан қочиш сифатида баҳоланишини ҳам таъкидлади. 

 

Музаффар Муҳаммадсаидовнинг сўзларига кўра, тадбиркорлик фаолияти доирасида жисмоний шахс картасига пул қабул қилиш тушумни яшириш ҳисобланади.

 

Унинг айтишича, бундай ҳолат назорат-касса техникасидан фойдаланмаслик ва чек бермасликка тенглаштирилади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жаримага сабаб бўлади. Блогер картага пул қабул қилган тақдирда, унга чек бермаслик ҳолати каби 5 миллион сўм миқдорида жарима қўлланиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 223-моддасига мувофиқ, яширилган солиқ базасининг 20 фоизи миқдорида қўшимча жарима ундирилади. Солиқ қўмитаси вакили мисол тариқасида, агар картага 1 миллиард сўм тушум қабул қилинган бўлса ва у яширилган деб топилса, 200 миллион сўм миқдорида жарима қўлланиши мумкинлигини қайд этди. Шунингдек, яширилган маблағ миқдори катта бўлса, фуқаро маъмурий ёки жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан бошлаб умумбелгиланган солиқ тизимига ўтиш чегараси базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 минг баравари этиб белгиланган. Аввал ушбу кўрсаткич 1 миллиард сўмни ташкил этган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.