Жаҳон

Зеленский Путин билан G7да учрашув таклиф қилди, Россия жавоб бермади

Украина томони музокара ташаббусини бир нечта каналлар орқали етказган.

Зеленский Путин билан G7да учрашув таклиф қилди, Россия жавоб бермади

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан Францияда бўлиб ўтадиган G7 саммити доирасида учрашиш таклифини илгари сурганини маълум қилди. Бу ҳақда у Киев-Печерск Лаврасига ташрифи чоғида журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Reuters.

 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус G7 форматида, АҚШ ва Европа етакчилари иштирокида ўтказилиши мумкин бўлган музокаралар учун муҳим имконият бўлиши мумкин эди. Бироқ Россия томони бу таклифга жавоб бермаган.

 

РБС-Украина манбаларига кўра, учрашув ташаббуси бир нечта дипломатик каналлар, жумладан воситачилар ва разведка линиялари орқали ҳам етказилган, аммо Москва томонидан аниқ жавоб берилмаган.

 

G7 саммити 15–17 июнь кунлари Франциянинг Эвиан-ле-Бен шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Аввалроқ Зеленский Путин билан бевосита музокара ўтказишга тайёр эканини билдирган, Россия президенти эса ҳозирги шароитда бундай учрашувни мақсадга мувофиқ эмас деб атаган эди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистонда мигрантларни қабул қилиш марказлари бўйича келишувлар йўқ — ЙИ

Европа Иттифоқи Марказий Осиёда мигрантлар марказларини очиш юзасидан ҳозирча ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаганини маълум қилди.

custom img

АҚШ ва Эрон дастлабки сулҳ битимини имзолади

Бироқ томонлар ҳали узоқ муддатли сулҳ бўйича якуний келишувга эришмаган.

custom img

Ҳормуз бўғозидан ўтиш 60 кун давомида бепул бўлади

60 кунлик муддатдан сўнг Теҳрон навигация ва хавфсизлик хизматлари учун тўлов жорий этишни режалаштирмоқда.

custom img

Трамп Оқ уй майдонида илк бор UFC турнирини ўтказди

Тадбир Трампнинг 80 йиллик юбилейи ва АҚШнинг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилган.

custom img

Эфиопияда автобус жарликка қулаши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда экани билдирилмоқда.

custom img

Туркияда “Ўзбекистон маҳалласи” ва Шавкат Мирзиёев булвари очилди

Шунингдек, Ҳатай вилоятида Тошкент ва Самарқанд кўчаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

custom img

АҚШ Яқин Шарқнинг қўриқчиси бўлиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар муваффақияциз бўлса АҚШ ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаши мумкинлигини айтди.

custom img

Афғонистонда аёлларга қўйилган янги чекловларга қарши норозиликлар куч билан бостирилди

Янги қоидаларни бузганликда айбланиб камида 30 нафар аёл ва қиз қўлга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"