Жаҳон

Мессининг отаси вафот этди — телебошловчи

Хорхе Мессининг ўлими ҳақидаги хабар тасдиқланмади, уни тарқатган бошловчи эса ишдан кетишини маълум қилди.

Мессининг отаси вафот этди — телебошловчи

 

Аргентинанинг Luzu TV телеканали бошловчиси Пена футболчи Лионел Мессининг отаси Хорхе Мессининг вафоти ҳақида асоссиз маълумот тарқатгани учун омма олдида узр сўради ва ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Luzu TV'нинг El Show del Verano дастури эфирида Пена Хорхе Месси вафот этгани ва бу сабабли Лионел Месси Жаҳон чемпионатини тарк этишга мажбур бўлиши мумкинлигини айтган. Орадан кўп ўтмай ушбу маълумот тасдиқланмагани маълум бўлган.

 

18 июнь куни телебошловчи расмий баёнот билан чиқиб, йўл қўйилган хато учун Месси оиласидан узр сўраган. У мазкур маълумотни жонли эфир вақтида дастур продюсерлари томонидан тасдиқланган хабар сифатида қабул қилгани, бироқ хатодаги ўз масъулиятини ҳам тан олишини билдирган.

 

“Месси оиласи бошдан кечираётган оғир вазиятда қўшимча ташвиш манбаига айланганимдан жуда уяламан. Хатодаги ўз ҳиссам учун жавобгарликни зиммамга оламан ва шу сабабли Luzu TV'даги фаолиятимни тўхтатишга қарор қилдим”, — деган Пена.

 

Шунингдек, Luzu TV раҳбарияти мазкур воқеа юзасидан ички текширув ўтказилаётганини ва дастур жамоасидаги бир қатор ходимлар билан ҳам хайрлашилиши мумкинлигини маълум қилган.

 

Аввалроқ, Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Жазоирга қарши баҳсда гол урганидан сўнг кўз ёшларини тиёлмагани ортидан унинг отаси Хорхе Мессининг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Месси оиласи Хорхе Мессининг вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британиянинг Radio Caroline радиостанцияси эфир вақтида техник хатолик туфайли қирол Чарлз III вафоти ҳақида нотўғри хабар эълон қилинганди. Кейинчалик станция мазкур ҳолат юзасидан тингловчилар ҳамда қироллик оиласидан расман узр сўраган.

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"