Спорт

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

Financial Times хабарига кўра, UEFA пайшанба куни онлайн форматда ўтказилган фавқулодда йиғилишда FIFA'нинг янги тижорий лойиҳасига қарши чиқди. Қарорга кўра, агар FIFA ушбу режадан воз кечмаса, UEFA'га аъзо мамлакатлар FIFA мусобақаларини, жумладан Жаҳон чемпионатини бойкот қилади.

 

UEFA баёнотида қайд этилишича, FIFA таклифи тўлиқ бекор қилинмагунча ташкилотга аъзо бирорта ҳам миллий терма жамоа FIFA турнирларида қатнашмайди.

 

Гап FIFA президенти Жанни Инфантино илгари сурган, қиймати 20 миллиард долларга баҳоланаётган янги тижорий тузилмадаги 20 фоиз улушни хусусий инвесторларга сотиш режалари ҳақида бормоқда. ФИФА ушбу битимдан тушадиган маблағни ўзининг 211 та аъзо ассоциациясига йўналтиришни, ҳар бирига олдиндан 20 миллион доллардан ажратишни режалаштирган. Бироқ UEFA бу ташаббусни кескин рад этди.

 

“Жаҳон чемпионатига инвестиция маҳсулоти сифатида қараш мумкин эмас. Унинг ҳеч бир қисми хусусий инвесторларга топширилмаслиги керак. Жаҳон чемпионати сотилмайди”, — дейилади ташкилот баёнотида.

 

Нашрнинг қайд этишича, UEFA таркибига Испания, Франция ва Англия каби футболнинг етакчи давлатлари киради. Шу боис Европа жамоаларисиз Жаҳон чемпионатининг тижорий жозибадорлиги сезиларли даражада пасайиши мумкин.

 

Бойкот қарори FIFA ва UEFA ўртасидаги сўнгги йиллардаги энг жиддий қарама-қаршиликлардан бири сифатида баҳоланмоқда. Англия футбол ассоциацияси ҳам UEFA позициясини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

 

FIFA'нинг собиқ президенти Зепп Блаттер ҳам Жаҳон чемпионатини бошқариш учун алоҳида компания ташкил этиш ва унинг 20 фоиз улушини ташқи инвесторларга таклиф қилиш режасини кескин танқид қилганди.

 

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.