Ўзбекистон

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ машинасини уриб, қочишга уринди

Ҳайдовчи икки чорраҳада ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган.

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ машинасини уриб, қочишга уринди

 

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмаган Nexiа-2 ҳайдовчиси патруль автомашинасини уриб, воқеа жойидан қочишга уринди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари ҳужжатларни текшириш мақсадида Nexiа-2 автомашинасини тўхтатган. Бироқ ҳайдовчи тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатини давом эттирган.

 

Кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими ҳам ҳайдовчига бир неча бор тўхташ ишорасини берган. Шунга қарамай, у ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

 

Патруль экипажи ҳайдовчининг ҳаракатини қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган хизмат автомашинаси ёрдамида чеклашга уринган. Бироқ Nexiа-2 ҳайдовчиси патруль автомашинасини уриб, яна воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилган.

 

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчининг шахси аниқланиб, у ушланган.

 

Ҳайдовчи дастлабки изоҳида ҳужжатлари йўқлиги сабабли ЙПХ ходимларидан қўрқиб, тўхтамасдан ҳаракатланганини билдирган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида «Spark» бошқарган маст ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний тўхташ талабига бўйсунмасдан ходимни уриб юборгани ва ходим олган жароҳатлари оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"