Ўзбекистон

Тошкентдаги ёнғинда ҳалок бўлган ФВВ офицери Самарқандда дафн этилди

Дафн маросимида ФВВ раҳбарияти ва шахсий таркиби, марҳумнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тошкентдаги ёнғинда ҳалок бўлган ФВВ офицери Самарқандда дафн этилди

Бугун, 15 август куни Учтепа туманида содир бўлган ёнғинда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) Махсус қутқарув баталёни отряд командирининг ўринбосари – гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида дафн этилди.

 

Дафн маросимида ФВВ раҳбарияти ва шахсий таркиби, марҳумнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Марҳум офицер ҳарбий анъанага мувофиқ, ҳарбий шараф билан сўнгги манзилига кузатилди.

 

Капитан Бобурмирзо Пардаев эл-юрт осойишталигини таъминлаш ва инсонлар  асраш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлди.

 

Марҳумнинг жасорати ва Ватанга садоқати ҳамда унинг қутқарувчилик фаолияти ҳамкасблари ва яқинлари хотирасида сақланиб қолади.

 

Эслатиб ўтамиз, капитан шахсан 7 кишини ёнаётган уйдан олиб чиққан. Бироқ ёнғинни бартараф этиш вақтида том қисми тўсатдан қулаб тушган ва қутқарувчи ҳалок бўлган.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкентда йўлкира ошади: янги тарифлар таклиф қилинди

Нақд тўловда йўлкира 3 минг сўм, электрон тўловда эса 2,5 минг сўм этиб белгиланиши мумкин.

custom img

Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган маданий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади

Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида “Оллоқулихон карвонсаройи” савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси алоҳида кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача баланд шовқин чиқариш тақиқланади

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари чеклов 22:00 дан 09:00 гача амал қилади.

custom img

Чирчиқда юк машинасининг тиркамаси хонадонга урилди

Хонадонга етказилган зарар қопланиши билдирилди.

custom img

Браконьерлар қаршилиги: инспектор ҳалок бўлди

Марҳум "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

custom img

Ўзбекистонда валюта курсини шакллантириш тартиби ўзгартирилади

15 сентябрдан расмий алмашув курсини ҳисоблашда валюта биржасидан ташқари банклараро бозорда тузилган битимлар ҳам инобатга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"